Жамият

Машиналарини рўйхатдан ўтказа олмаганларга вақтинча маъмурий чора кўрилмайди

© Пресс-служба МВД УзбекистанаИнспекторам ДПС в Ташкенте в качестве эксперимента выдали новую форму
Инспекторам ДПС в Ташкенте в качестве эксперимента выдали новую форму - Sputnik Ўзбекистон
24 мартдан бошлаб Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг қатор бўлим ва бўлинмаларида фуқаролар қабули вақтинча тўхтатилган.

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистонда белгиланган муддатда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказа олмаган ва техник кўрикка тақдим қила олмаган фуқароларга нисбатан вақтинча маъмурий чоралар кўрилмайди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Карантин - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Коронавируснинг Ўзбекистонга юриши: оддий одамлар ҳаётида қандай ўзгаришлар рўй берди?

Таъкидланишича, 2020 йил 24 мартдан бошлаб Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Маъмурий амалиёт, Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш, Транспорт воситаларининг техник ҳолати устидан назоратни ташкил этиш (техник кўрикдан ўтказиш) бўлим ва бўлинмаларида фуқаролар қабули вақтинча тўхтатилди.

Ушбу қарор республикада коронавирус касаллиги тарқалишини олдини олиш бўйича карантин жорий қилинганлиги муносабати билан қабул қилинган.

Қуйидаги ҳаволада келтирилган рақамларга мурожаат қилиб, батафсил маълумот олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала