ЙПХ ходимига бўйсунмай “тунги капалакларни” олиб қочгани айтилган ҳайдовчига чора кўрилди

© AFP 2023 / VALERY HACHEДевушки легкого поведения
Девушки легкого поведения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқлардаги “Оқ Нексия ҳайдовчиси ички ишлар ходимларига бўйсинмай, “тунги капалак” қизларни олиб, қочиб кетди” сарлавҳали видео юзасидан расмий маълумот берилди.

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан расмий маълумот берди.

Унда “Нексия” ҳайдовчиси ички ишлар ходимларига бўйсунмай енгилтак қизларни олиб қочгани иддао қилинган эди.

Идоранинг аниқлик киритишича, видео 22 март кунидан 23 март кунига ўтар кечаси соат тахминан 02.00 да Яшнобод тумани Шаҳрисабз кўчасида тасвирга олинган.

Женщина легкого поведения в гостинице - Sputnik Ўзбекистон
Сирдарёда ИИБ ходимига пора бермоқчи бўлган “ўта тажрибали” фоҳиша қўлга олинди

Патруль-пост хизмати ходимлари фаолият юритаётган вақтда оқ рангли “Нексия” эгаси 27 ёшли Аброр Х. ички ишлар ходимларнинг тўхташ ишораси қарамасдан, ўз ҳаракатини давом эттирган.

Ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон МЖтКнинг 194-моддаси  (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) билан баённома расмийлаштирилган.

Ҳозирда унинг автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0