Сенат карантин қоидаларига риоя этмаслик учун жазо чораларини кучайтиришга қаратилган қонун маъқуллади. Энди карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий жарима миқдори фуқаролар учун — 6 690 000 сўмгача, мансабдор шахслар учун — 11 150 000 сўмгача оширилди.
Қайд этилишича, жиноий жазо ҳам кучайтирилиб, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.