Жамият

Мусулмонлар Москва ҳукумати коронавирус туфайли қўллаётган чораларни қўллаб-қувватлашди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишПразднование Курбан-Байрама в Москве
Празднование Курбан-Байрама в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Москва мэри Сергей Собянин аввалроқ фуқароларга коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли пойтахтдаги диний объектларга ташриф буюрмасликни тавсия қилган эди. Бу ҳақда тегишли қарор пайшанба куни мэр ва шаҳар ҳукумати порталида эълон қилинган.

ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Мусулмонлар Москва мэрининг фуқароларнинг диний объектларга ташриф буюрмасликлари бўйича қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлайдилар ва бу борада барча чораларни кўрганлар, деб хабар қилди РИА Новости ХААга Россия муфтийлар кенгаши раҳбари ўринбосари Рушан Аббясов.

Празднование Курбан-Байрама в городах России - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби эпидемик вазиятда мусулмонларни сабр қилишга чорлади

"Биз аллақачон керакли чораларни кўриб қўйдик. 18 мартдан бошлаб Москва ва Москва вилоятидаги масжидларимизни жамоавий ва жума намозларига ёпдик ва бошқа минтақаларда ҳам барча шу чорага амал қилмоқда. Биз мэрнинг бу мурожаатини албатта қўллаб-қувватлаймиз ва диндорларимизни "уйда ўтиринг" акциясини қўллаб-қувватлашга, кўп сонли одамлар иштирок этадиган катта тадбирларга бормасликка чақирамиз", - деди Аббясов.

Унинг таъкидлашича, ўтган жума куни мусулмон жамоалари онлайн-трансляциялардан фойдаланган ҳолда диндорларсиз ибодат қилдилар. Шунингдек, уйда ўтирган ҳолда имомлар маърузаларини тинглаш мумкин бўлган ва мусулмонлар уйда ибодат қилганлар.

"Бу чора-тадбирларга барча тушунган ҳолда ёндашди, умуман диний илм нуқтаи назаридан шундай чораларга ўрин бор", - деди мусулмон арбоби.

Празднование Курбан-байрама в России - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Жума намози ўрнига уйда пешин ўқилади - Мусулмонлар идораси

Унинг сўзларига кўра, ҳатто Муҳаммад пайғамбар даврида ҳам одамлар учун жиддий хавф мавжуд бўлган тақдирда муаззинлар (масжиддаги ҳизматчилар) баланд овозда азон (намозга чақириш - таҳр.) айтиб, унда "намозни ўз уйларингизда ўқинг", деганлар.

"Ва бугун ҳам биз худди шу чақириққа амал қиламиз - уйларда ибодат қиламиз ва диндорлардан масжидга келмасликни сўраймиз. Бу мажбурий чорадир. Алоқани йўқотмаслик учун янги технологиялардан фойдаланамиз, чунки бугунги кунда ҳар бир уйда интернет бор",- деди Аббясов. У барча мусулмон ўқув марказлари масофавий ўқишга ўтказилганини айтди.

Москва мэри Сергей Собянин аввалроқ фуқароларга коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли пойтахтдаги диний объектларга ташриф буюрмасликни тавсия қилган эди. Бу ҳақда тегишли қарор пайшанба куни мэр ва шаҳар ҳукумати порталида эълон қилинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала