Видео

Тошкент коронавирусга қандай қаршилик кўрсатмоқда – видео

Ўзбекистон пойтахтида 24 мартдан бошлаб карантин режими амал қилмоқда. Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида шаҳарга кириш-чиқиш чекланган.

Пойтахтга кириш постларида ҳуқуқ тартибот ва санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ходимлари навбатчилик қилмоқда.

Фақат маҳаллий рўйхатдан ўтган, шунингдек, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлганлар ўтиши мумкин. Шаҳарга кираётган машиналар дезинфекция қилинмоқда.

Тошкент ҳокимлиги карантин чоралар тўғрисида олдиндан огоҳлантирди. Шунинг учун навбатлар ёки эътироз билдирган ҳайдовчилар кузатилмаяпти.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала