Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Oбуна бўлиш
26 март куни Тошкент вақти билан 09:44 Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Зилзила айрим вилоятларда 4 баллни ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

26 март куни Тошкент вақти билан 09:44 Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди. Координаталар 40,74 градус шимолий кенглик, 70,5 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик ҳ=10 км. Тошкентгача масофа 122,51 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент : 123 км, 4 балл.
Наманган : 103 км, 4 балл.
Андижон : 155 км, 3 балл.
Фарғона : 115 км, 4 балл.
Гулистон : 147 км, 4 балл.
Жиззах : 235 км, 3 балл.
Самарқанд : 324 км, 2 балл.
Бухоро : 526 км, 2 балл.
Термиз : 480 км, 2 балл.
Қарши : 453 км, 2 балл.
Навоий : 440 км, 2 балл.

 

Янгиликлар лентаси
0