Дунёда

БССТ коронавирус билан беморланганлар сонини очиқлади

© Sputnik / Фотобанкка ўтишСитуация в Казахстане в связи с коронавирусом
Ситуация в Казахстане в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотига кўра, бугунги кунда коронавирусга чалинган беморлар сони 500 мингдан ошиб кетган

ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Янги турдаги коронавирус билан беморланган кишилар сони дунё бўйича 500 мингдан ошиб кетди, дейилади Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотида.

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда 509 164 киши ушбу вирусни юқтирган. Ўлимлар сони 23 мингдан ошган.

Коронавирус жами 201 мамлакатда қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони бугун 88 нафарга етди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала