Иқтисод

Ўзбекистон иқтисоди учун антивирус

Коронавирус эпидемиясининг иқтисодий оқибатларини камайтириш учун Ўзбекистонда умумий миқдори 10 трлн. сўм бўлган махсус фонд ташкил қилинди.

Сир эмаски коронавирус эпидемияси туфайли иқтисоднинг кўплаб соҳалари кескин қисқариб кетмоқда. Ўзбекистон ҳукумати ушбу соҳаларга ёрдам бериш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор чорлар кўришни режалаштирган. 

Хусусан, Республикада умумий миқдори 10 трлн. сўм бўлган кризисга қарши кураш фонди ташкил қилинган. Ундан ташқари хусусий сектор айланма маблағларини таъминлаш учун 30 трлн. сўм кредит линиясини очиш режалаштирилган. 

Шунингдек, барча солиқ тўловчилар ва кредит фоизларинп тўлаш 3-6 ойгача "таътил" берилган. Хўжалик субъектлари учун ташқи савдо дебиторлик қарзлари, солиқ қарзлари бўйича жарималар бекор қилинган, тадбиркорларни текшириш таъқиқланган. 

Карантинга жойлаштирилган фуқаролар иш жойларини ва ўртача маошларини сақлаб қолиш кафолати берилган. Шунингдек, карантинга олинганболалар ота-оналарини ишдан бўшатишга таъқиқ қўйилган. 

Ҳомиладор аёллар, ёши катта ҳамда сурункали касаликка чалинган фуқаролар учун масофадан туриб ишлашга шароит яратиш чоралари белгиланган. 

Коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар, эпидемиологлар ва бошқа тиббий мутахассислар кунлик маошига 6 % миқдорида қўшима тўлов киритиш белгиланган. Ушбу ва бошқа чорлар ҳақида инфографикамизда батафсил танишинг. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала