Жамият

Марказий банк раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЦентральный банк Узбекистана
Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Президент фармонига асосан Захидов Ботир Эркинович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Ўзбекистон президентининг фармони билан Захидов Ботир Эркинович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Портфель с документами  - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Бош прокуратурада янги тайинлов

Унинг зиммасига кредит ташкилотлари пруденциал назорати, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиботи, кредит ташкилотларини инспекция қилиш, кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш, кредит ахборотининг давлат реестрини юритиш, молиявий саводхонликни ошириш ва банк мутахассисларини қайта тайёрлаш, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишлари назорати юклатилган.

Шу кунгача Б.Захидов Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Б.Захидов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент Молия институтини, 2008 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.

У банк соҳасида 20 йиллик иш тажрибасига эга. Марказий банк тизимида 2009 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала