Жамият

Пенсия пуллари аҳоли уйларига етказиб берилмоқда

© SputnikКошелек с деньгами
Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Жорий йилнин кейинги апрель ойида ҳам пенсия ва нафақа пуллари барча фуқароларнинг яшаш уйларига нақд шаклда етказиб берилади.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Карантин эълон қилинганлиги муносабати билан аҳолига пенсия тўловларини маҳалла фуқаролари йиғини биноларида тарқатиш тўхтатилган. 

Тошкент вилоятида ўлган одамлар номидан пенсия олиб келган шахслар ушланди

18 март санасидан бошлаб, маҳалла фуқаролар йиғини биноларида аҳолини тўплаб, навбат билан пенсия тарқатилиши тўхтатилган. Эндиликда пенсия ва нафақа пуллари бевосита аҳолининг уйларига етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари, жорий йилнинг апрель ойида ҳам пенсия ва нафақа пуллари барча фуқароларнинг яшаш уйларига нақд шаклда етказиб берилиши айтилмоқда.

26 март ҳолатида 2 трлн 103,1 млрд сўмлик ёки 98 фоиз пенсия маблағлари нақд пул шаклда тарқатиб берилган бўлиб, 405 мингга яқин пенсионерларга 252,8 млрд сўм пенсиялар банк карталари орқали тўланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала