Жамият

ССВ коронавирус беморлари ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Алексей Даничев / Фотобанкка ўтишОтделение для людей с подозрением на коронавирус в Боткинской больнице
Отделение для людей с подозрением на коронавирус в Боткинской больнице - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус инфекциясига чалинган 83 нафар фуқародан 23 нафари хорижда бўлган, 60 нафари эса улар билан мулоқотда бўлгани учун юқтириб олган.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлар ҳақида маълумот берди.

На мусульманском кладбище в Душанбе. - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Коронавирусдан вафот этган киши қай тарзда дафн этилади - Фатво ҳайъати

Хабарда айтилишича, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилиши ҳолатлари 83 тани ташкил этмоқда. Улардан 35 нафари эркак, 48 нафари эса аёллар. Шундан 5 нафари вояга етмаган болалар.

“Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 0-9 ёшгача – 5 нафар, 10-19 ёшгача – 2 нафар, 20-29 ёшгача – 24 нафар, 30-39 ёшгача – 17 нафар, 40-49 ёшгача – 16 нафар, 50-59 ёшгача – 11 нафар, 60-69 ёшгача – 7 нафар ҳамда 70 – 79 ёшгача бўлганлар ҳам 1 нафарни (миокард инфарктдан вафот этган бемор) ташкил этмоқда”, - дейилган хабарда.

Ҳозирга қадар Франция, Туркия, БАА, Россия, Саудия Арабистони ҳамда Швейцария давлатларида бўлиб қайтган 23 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, 60 нафар фуқаро эса улар билан яқин мулоқотда бўлгани учун юқтириб олишган.

Айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 6 нафари Фарғона, 5 нафари Наманган ва 3 нафари эса Андижон вилоятларидаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

22 март куни Истанбул–Бухоро чартер рейсида Ўзбекистонга олиб келиниб, карантинга олинган фуқаролар орасидан пойтахтлик, Тошкент ва Андижон вилоятидан 3 нафар кишида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланганди. Ушбу беморлар Бухоро вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонада даволанишмоқда. Қолган беморлар эса Тошкентдаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан барча беморларга стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

© SputnikЎзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар - 27.03.20
ССВ коронавирус беморлари ҳақида маълумот берди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар - 27.03.20
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала