Маданият

Уйда қолиб юлдуз бўлиш мумкинми? - Маданият вазирлиги танлов эълон қилди

Карантин туфайли, театр, кино ҳамда ўтказилиши кўзда тутилган қатор концертлар бекор қилинди. Бироқ, маданий ҳордиқдан бебаҳра қолган аҳоли учун Маданият вазирлиги томонидан бир қанча имкониятлар яратилди. 

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Коронавирус эпидемияси сабаб, аҳолидан уйда қолиб вирусга қарши курашиш талаб этилди. Маданият вазирлиги аҳолининг уйда маданий ҳордиқ чиқариши учун турли имкониятлар яратмоқда, деб хабар берди вазирлик ахборот хизмати.

Фильм Эпидемия - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Вирус ва эпидемиялар ҳақида энг машҳур фильмлар - карантинда нима томоша қилиш мумкин

Хусусан, ҳар бир фуқаронинг ўз вақтини мазмунли ва фойдали ўтказиши учун телеканаллар орқали дарс машғулотлари, қизиқарли ва оммабоп фильмлар намойиши, фойдали маслаҳатлар ва тавсиявий кўринишдаги телекўрсатувлар ташкил этилган, санъаткорлар ва актёрлар иштирокида қизиқарли видеороликлар, кўрсатувлар тайёрланиб, эфирга узатилмоқда.

Карантин туфайли янги спектакллар намойиши афсуски вақтинчалик тўхтатилган, аммо илгари саҳаналаштирилган спектакллар ойнаи жаҳон орқали намойиш этиб борилади.  

Бундан ташқари  Маданият вазирлиги томонидан 24 март куни “Уйдаги юлдузлар” танлови эълон қилинган. Танлов мақсади уйда қолиб ижод қиладиган иштирокчиларни рағбатлантиришдан иборат бўлиб, энг яхши ижод намуналари 5 та йўналиш бўйича сараланади.

“Энг яхши чолғу ижрочиси”, “Энг яхши хонанда” (мақом, бахши, эстрада ва опера йўналишлари бўйича), “Энг яхши рақс ижрочиси”, “Энг яхши рассом”, “Энг яхши хунарманд” каби йўналишлар шулар жумласидандир. Ғолиблар эса жорий йилнинг 30 апрель куни тақдирланади.

Давлат музейлари томонидан эса аҳолига мобиль иловалар орқали масофавий хизмат кўрсатиш шароити йўлга қўйилган бўлиб, 3d.museums.uz электорон манзили орқали 13 та музейларнинг 3D кўринишлари  жорий этилган. Бунда ҳар бир фуқаро ўз уяли алоқа аппарати орқали музейларга саёҳат қилиш, унда сайланаётган экспонантларни масофавий томоша қилиш имконига эга.

© Музей прикладного искусстваМузей прикладного искусства
Уйда қолиб юлдуз бўлиш мумкинми? - Маданият вазирлиги танлов эълон қилди - Sputnik Ўзбекистон
Музей прикладного искусства

goskatalog.uz сайти орқали эса республикадаги барча музейларда сақланаётган экспонатлар тўғрисида маълумотлар киритилган. Бунда томошабинлар бевосита смартфон орқали ҳар бир экспонатнинг тарихийлиги ва ўзини кўра олади.

© Музей прикладного искусстваМузей прикладного искусства - 3д экскурсия
Уйда қолиб юлдуз бўлиш мумкинми? - Маданият вазирлиги танлов эълон қилди - Sputnik Ўзбекистон
Музей прикладного искусства - 3д экскурсия
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала