Ўзбекистонда COVID-19дан биринчи ўлим қайд этилди

© REUTERS / DADO RUVICПробирка с коронавирусом 2019-nCoV
Пробирка с коронавирусом 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Бугун тонгда шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир миокард инфарктидан вафот этган.

ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлардан бири вафот этди. Бу беморланганлар орасида қайд этилган биринчи ўлим ҳолатидир.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мирзиёев 500 та сунъий нафас олдириш аппарат харид қилиш бўйича топшириқ берди

Маълум бўлишича, шу йилнинг 26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли Р. исмли аёл коронавирус инфекцияси ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Шу куни соат 23:00 лар атрофида махсус лаборатор таҳлиллар натижасида унда ушбу инфекция аниқланган. Беморга ушбу инфекция 12 март куни Туркия сафаридан қайтган ва касаллиги тасдиқланиб, карантинга олинган қизи М.дан юққанлиги далилланган.

Бемор узоқ йиллар давомида қандли диабет, сурункали ўткир юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликлар билан даволаниб келган. Бугун тонгда соат 4:30 да шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала