Ўзбекистондаги барча аэропортлар ёпилади

© Узбекские авиалинииВстреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента
Встреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хусусан, 30 март соат 00:01 дан 20 апрель 00:01 га қадар Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилади ва авиақатновлар бутунлай тўхтатилади.

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. 30 мартдан Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилади.

Абхазо-российская граница - Sputnik Ўзбекистон
Россия коронавирус туфайли ўз чегарасини ёпмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, 30 март соат 00:01 дан 20 апрель 00:01 га қадар Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилади ва авиақатновлар бутунлай тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг баёнига асосан Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида 2020 йил 27 март соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари (енгил автотранспорт, автобус, авиа ва темир йўл) учун тўхтатилган эди. Бунда юк ташувчи транспорт воситалари бундан мустаснолиги белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0