Нью-Йоркда ҳар 17 дақиқада бир одам коронавирусдан ўляпти - ОАВ

© Foto : Unsplash / Colton DukeA view from the Brooklyn Bridge on New York
A view from the Brooklyn Bridge on New York - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Дональд Трамп шанба куни бир қатор штатларда, хусусан, Нью-Йоркда ҳам карантин режими жорий этилиши мумкинлигини айтди

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. ОАВ ҳисоб-китобига кўра, Нью-Йоркда коронавирус туфайли ҳар 17 дақиқада битта ўлим ҳолати содир бўлмоқда.

Мероприятия по предотвращению распространения коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусга чалинганлар сони бўйича АҚШ дунёда биринчи ўринга чиқди

"Сўнгги икки кун давомида ҳар 17 дақиқада Нью-Йоркнинг бир яшовчиси коронавирус туфайли вафот этмоқда", - деб ёзади New York Post.

Ҳозирда Нью-Йоркда коронавируснинг жами қурбонлари сони 450 кишига етган.

АҚШ президенти Дональд Трамп шанба куни бир қатор штатларда, хусусан, Нью-Йоркда ҳам карантин режими жорий этилиши мумкинлигини маълум қилган.

"Биз бир нечта ҳолатларни кўриб чиқяпмиз... Айримлар Нью-Йоркни карантинда кўришни хоҳлаяпти. Эҳтимол, Нью-Жерси, ва яна бир-иккита бошқа штатлар. Балки, Коннектикут қисман карантинда бўлар. Мен ҳозир бу ҳақда ўйлаяпман. Балки, буни амалга оширармиз. Балки, йўқ. Балки, шу бугуннинг ўзида бу рўй берар", - деб айтган Трамп журналистларга.

Жон Хопкинс университети ҳисоб-китобича, АҚШда вирусни юқтирганлар сони 105 минг нафарга етган, 1711 бемор вафот этган. Нью-Йорк коронавирус қурбонлари сони бўйича америка шаҳарлари орасида етакчилик қиляпти.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, бутун дунёда вирусни юқтирганлар сони 510 мингдан ошган, 23,5 минг киши вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0