Автотранспорт чекловлари бутун Ўзбекистон ҳудуди учунми?

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобильное движение в Ташкенте
Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур чекловлар фақат бир вилоятдан иккинчи вилоятга ўтишда, шунингдек, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларига тааллуқли.

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Кўпчилик сўраётган автотранспорт чекловлари фақат вилоят марказлари учунми ёки бутун Ўзбекистон ҳудуди учун деган саволга ойдинлик киритилди.

“Мазкур чекловлар фақат бир вилоятдан иккинчи вилоятга ўтишда, шунингдек, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларига тааллуқли. Бошқа шаҳар ва туманларда автотранспорт ҳайдашда бундай чекловлар ўрнатилмайди. Стикер олиш ҳам шарт бўлмайди”, - дейилади Koronavirus Info расмий телеграм хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020 йил 30 мартдан 20 апрелга қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида шахсий манфаат йўлида автомобилдан фойдаланиш қатъиян ман этилгани хабар қилинган эди.

Автомобилда ҳаракатланиш учун махсус рухсатномани қаердан олса бўлади – рўйхат

Ушбу ҳудудларда ҳаракатланиш учун Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)га эга бўлиш керак.

Янгиликлар лентаси
0