Жамият

Карантинда уйдан ишлаш тартиби белгиланди - Меҳнат вазирлиги

© pixabayРабота за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Масофавий иш усули ёки мослашувчан иш жадвалидан биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар фойдаланиши кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik. Карантинда уйдан ишлаш тартиби белгиланди. Бу ҳақида Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлигининг 3228 сонли “Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғида айтиб ўтилган. 

Унга кўра, карантин даврида иш берувчи ходимнинг розилиги билан уни масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтказиши мумкин. Ушбу ҳуқуқдан биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар фойдаланиши кўзда тутилган.

Масофавий тартибда уйидан ишлаш ёки мослашувчан иш жадвалига ўтказиш - иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Бунда қуйидагилар меҳнат шартномаси билан белгиланади: 

  • электрон ҳужжат алмашинуви бўйича ўзаро алоқа тартиби;
  • ходимга иш учун зарур бўлган жиҳозлар, техника воситаларидан фойдаланиш тартиби;
  • ходимни алоқа воситалари билан таъминлаш, Интернет тармоғидан фойдаланиш;
  • ходимга иш беруви томонидан берилган жиҳозлар бузилганда зарарни қоплаш бўйича шартлар;
  • ходим шахсий жиҳоз, техника воситаларидан, Интернетдан фойдаланганда харажатларни қоплаш тартиби;
  • ходим ва иш берувчининг зарурий меҳнат муҳофазаси ва меҳнат шароитларига амал қилиш бўйича мажбуриятлари;
  • ишлаб чиқариш зарурияти туғилганда ходимни доимий ишга ўтказиш шартлари.

Мазкур ишлаш усулига ўтказилган ходимларнинг меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатлари ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақлаб қолинади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader