Кредитларни тўлаш муддатини узайтириш тартиби маълум бўлди

Oбуна бўлиш
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари кредит тўловлари муддатларини узайтиришда ташкилотларга фақат мурожаатнома тақдим этишлари лозим.

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Марказий банк коронавирус пандемияси оқибатида тижорат банклари томонидан кредитларнинг тўлов муддатларини узайтириш тартибини маълум қилди.

Таъкидланишича, кредит тўловлари муддатларини узайтириш юзасидан мурожаатларини кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш бўйича кредит ташкилотларига кўрсатмалар берилди.

Бунда кредит ташкилотларига аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит тўловлари муддатларини узайтиришда фақат мурожаатномани тақдим этиш билан чекланиб, мурожаатномада:

  • кредит тўловларини узайтириш юзасидан асослантирилган изоҳ;
  • карантин даври якунлангандан сўнг кредит ташкилоти томонидан белгиланган муддат ичида кредит шартномасига киритиладиган ўзгартиришларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштириш юзасидан қарздорнинг мажбурияти қайд этилиши лозим.

Карантин даври тугагандан сўнг белгиланган муддат ичида қўшимча ҳужжатларни қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилмаган тақдирда кредит шартномасига киритилган ўзгаришлар кредит ташкилоти томонидан бекор қилиниши ва дастлабки шартнома шартлари кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0