Спорт

Токио Олимпиадасининг янги санаси маълум бўлди

© AP Photo / Thanassis StavrakisФакел Олимпийских игр 2020 года, которые пройдут в Токио
Факел Олимпийских игр 2020 года, которые пройдут в Токио - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус сабаб жорий йил Токио шаҳрида ўтказилиши керак бўлган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари бир йилга сурилган эди.

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Токио шаҳрида ўтказиладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари 2021 йил 23 июлда бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар қилди.

Қарор Халқаро Олимпия қўмитаси ва Токио-2020 Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси билан биргаликда қабул қилинган.

“Расмий эълонга кўра, келаси йил ўтадиган Олимпия ўйинлари 1 кунга ўзгарди ва 23 июль – 8 август кунларига белгиланди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз,Олимпия ўйинлари шу йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар ўтиши белгиланган эди. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб у бир йил ортга сурилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала