Жамият

Ўзбек тили ва адабиёти университетида масофавий таълим платформаси ишга тушди

© Sputnik / Виталий БелоусовДети за компьютером
Дети за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, талабаларнинг фанларни ўзлаштириш даражалари онлайн тест ахборот тизими орқали баҳолаб борилади.

ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ҳам масофавий таълим платформаси ишга туширилди, дея хабар бермоқда Олий таълим вазирлиги ахборот хизмати.

Таъкидланишича, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш” e.navoiy-uni.uz  ахборот тизими ҳамда MOODLE масофавий таълим платформаси moodle.navoiy-uni.uz  жорий этилган.

Айни дамда университетдаги 5 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича  174 та, 7 та  магистратура мутахассисликлари бўйича 43 та, жами  217 та фандан талабаларга масофавий шаклда таълим олиш учун шароит яратилган.

Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистоннинг айрим университетларида масофавий таълим олиш имконияти яратилади

Бундан ташқари профессор-ўқитувчилар томонидан фанлар доирасида тегишли мавзулар бўйича жами  154 та видеодарс ҳамда 66 та аудио дарс тайёрланиб, youtube.com тизимида жойлаштирилган.

Профессор-ўқитувчилар талабалар билан турли масофавий кўринишларда, жумладан MOODLE тизими, телеграм каналлари t.me/prTSUULL  ва бошқа тизимлар орқали мулоқотга киришадилар.

Шунингек, талабаларнинг фанларни ўзлаштириш даражалари онлайн тест test.navoiy-uni.uz ахборот тизими орқали баҳолаб борилади.  

Маълум қилинишича, 2019-2020-ўқув йилининг баҳорги семестрида бугунги кунга қадар 30 та фандан тестлар базаси шакллантирилган бўлиб, қисқа муддатда барча фанлардан тестлар базаси шакллантирилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader