Жамият

Хитойдан Ўзбекистонга вирусни аниқлайдиган 200 мингта тест-тизими олиб келинди

© Sputnik / Дильшода РахматоваУзбекистан направил гуманитарную помощь в Китай
Узбекистан направил гуманитарную помощь в Китай - Sputnik Ўзбекистон
Ушбу махсус рейсда Хитой Халқ Рспубликаси томонидан берилган 2,5 млрд сўмлик ҳар хил турдаги тиббий буюмлар шаклидаги инсонпарварлик ёрдами ҳам келтирилган.

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Хитойдан зарур тиббий техника ва ҳимоя воситалари олиб келинди.

Хабарда ёзилишича, президентнинг оронавирусга қарши курашиш учун ажратган маблағлари ҳисобига (27,8 млрд сўм) вирусни аниқлайдиган 200 мингта тест-тизими ҳамда 50 мингта бир марталик бош кийимли ҳимоя комбинезони сотиб олинди ва ҳарбий ҳаво кемасида олиб келинган

Власти ОАЭ поставили в Узбекистан более восьми тонн гуманитарной помощи из медицинских средств защиты - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
БАА Ўзбекистонга 8 тонналик инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Олиб келинган юкнинг умумий оғирлиги 20 га яқин тоннани ташкил этади.

Ушбу махсус рейсда Хитой томонидан берилган 2,5 млрд сўмлик ҳар хил турдаги тиббий буюмлар шаклидаги инсонпарварлик ёрдами ҳам келтирилган.

Бундан ташқари, 31 март куни Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарорига асосан 16 млрд сўмлик, 3 апрелда эса қўшимча 45 млрд сўмлик тиббий техника ва ҳимоя воситалари коронавирусга қарши курашиш учун ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинади ва ҳарбий ҳаво кемасида олиб келтирилади.

Хорижий тажрибани кенг ўрганган ҳолда соғлиқни сақлаш ходимлари учун алоҳида 2 даражали яъни, қизил зонага мўлжалланган махсус комбинезонларни харид қилишга ҳам эътибор қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала