Коронавирус - биологик қуролми?

© REUTERS / DADO RUVICПробирка с коронавирусом 2019-nCoV
Пробирка с коронавирусом 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкалик олимлар коронавирус сунъий келиб чиққанлиги эҳтимолини ўргандилар. Улар ушбу вирус биологик қурол бўлиши мумкинми, деган саволга жавоб излади

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Америкалик олимлар коронавирус табиати ҳақида ўтказган тадқиқотларини "Nature Medicine" илмий журналида чоп этишди.

Аномальная жара - Sputnik Ўзбекистон
“Корона”ни ўлдирадиган ҳаво қачон келади – синоптиклар жавоби

Асосий мақсад оддий: коронавирус - бу биологик қурол эканлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлаш ёки инкор этиш.

SARS-CoV-2 одамларни касаллантирган еттинчи коронавирусдир. Шу билан бирга, ўзининг кенг тарқалиши билан "касаллик сунъий яратилмаганми", деган мазмунда кенг муҳокамаларга ҳам сабаб бўлди, деб ёзади тадқиқотчилар.

Коронавирусдан нега қўрқиш керак эмас - табиб билан интервью >>>

Материалга кўра, олимлар вирус билан боғлиқ мутацияларни ва COVID-19 оқсил-тикани устида тадқиқот олиб борганлар.

Сунъий вирусларни яратишнинг мавжуд усуллари ва уларга уланадиган қўшимчаларни таққослаб чиққан олимлар, коронавирус сунъий равишда яратилмаган деган хулосага келишди, чунки улар геномда ўхшаш элементларни топа олишмади.

"Аммо, генетик маълумотлар, шуни исботламоқдаки, SARS-CoV-2 илгари ишлатилган вируснинг қолдиқларидан олинмаган. Бунинг ўрнига биз SARS-CoV-2 келиб чиқишига ишончли изоҳ берувчи иккита сценарийни таклиф этамиз: зооноз ташувдан олдин уй ҳайвонларидаги табиий танланиш ёки зооноз ташувдан сўнг одамлардаги табиий танланиш", - деб ёзади муаллифлар.

Шу билан бирга, тадқиқот муаллифлари вируснинг келиб чиқиши ҳақидаги саволни очиқ қолдирганлар ва у инсон организмига айнан Ухань шаҳрида тушган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фактни инкор этмаганлар.

Янгиликлар лентаси
0