Равшан Йўлдошев - ўз даврининг чинакам афсонаси эди - журналист хотираси

© Instagram / lolaofficialСвадьба Лолы Юлдашевой, фото с Равшаном Юлдашевым
Свадьба Лолы Юлдашевой, фото с Равшаном Юлдашевым  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Журналист, шунингдек, ўз хотираларида ўша вақтда "Тарона"да ажойиб муҳит ҳукм сургани, Равшан Йўлдошев эса унинг хотирасида фақат яхши томонлама муҳрланиб қолганлиги ҳақида ёзган.

ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. Сценарийнавис, журналист ва бошловчи Руслан Салиев Фейсбукдаги саҳифасида хонанда Лола Йўлдошеванинг отаси, Шаҳзоданинг собиқ турмуш ўртоғи - "Тарона рекордс" асосчиси Равшан Йўлошев ҳақида ўз хотиралари билан ўртоқлашди.

Руслан Салиховнинг ёзишича, Равшан Йўлдошев билан уни ҳаётининг қисқа, аммо жуда бир ёрқин лаҳзаси боғлаб туради.

"Sky, "Ночной Дозор" ва A'Studioнинг "Улетаю" альбомидаги қўшиқлар ҳаммуаллифлигидан омад менга кулиб боққач, яқинларим билан кўришиш ва дам олиш учун бир ойга жонажон ва севимли Тошкентимга келдим. Бир неча кундан сўнг менга "Тарона Рекордс"дан қўнғироқ қилишди, ва Равшан Юлдашев мен билан учрашиб, бир лойиҳани муҳокама қилмоқчи эканлигини айтишди. Биз қисқа вақт ва иш юзасидан мулоқотда бўлдик. Компаниянинг янги лойиҳаси - ёш репер Шаҳриёр пайдо бўлган бўлиб, менга унинг дебют альбоми учун бир нечта трекларга продюсерлик қилиш таклиф этилаётганди. Бу тароналар ўзбек бозоридаги треклардан тубдан ажралиб туриши керак эди. Биз келишдик ва Шаҳрининг дебют пластинкаси устида ишни бошлаб юбордик. Бир иш ортидан иккинчи иш пайдо бўлиб, мен Тошкентда бир йилча қолиб кетдим. Бу орада шов-шув қозонган "Бўрилар" фильмига саундтрекларга продюсерлик қилишга ва Шаҳзоданинг рус тилидаги альбоми учун қўшиқлар ёзишга улгурдим", - дея эсга олади Руслан Салихов.

<...> Журналист, шунингдек, ўз хотираларида ўша вақтда "Тарона"да ажойиб муҳит ҳукм сурганини, Равшан Йўлдошев эса унинг хотирасида фақат яхши томонлама муҳрланиб қолганлиги ҳақида ёзган.

"Равшан Юлдашев менинг хотирамда зиёли, ақлли, худди ҳозиргина ательедан келгандек ораста кийинган, доно ва ақл бовар қилмас даражада вазминлиги билан хотирамда қолади. Унинг юз ифодасига қараб, тинглаётган трекидан қандай ҳиссиётларни бошдан кечираётганини: дейлик, унга ёқяптими, у бефарқми ёки нимадир унга манзур эмасми - билиб бўлмас эди. У ўз фикрини билдирганидагина ҳаммаси аён бўларди. У менинг хотирамда ҳар бир сўз қадрини билган интизомли инсон сифатида муҳрланиб қолади. Бундайлар ҳозир жуда кам. Сўнгги бор у билан 10 йил олдин суҳбатлашганман. Ўшанда менга самимий табассум билан "негадир анча бўлибди, келмаганингга, меҳмонга кел, кутамиз", деган эди. Куни кеча Равшан ака оламдан ўтди. У - ўз даврининг ҳақиқий афсонасидир. Ўзининг камтарлиги туфайли ҳеч қачон саҳна олдида бўлишни истамаган инсон энди Ўзбекистон замонавий мусиқа тарихида айнан пешсаҳнада қолади.

Янгиликлар лентаси
0