Роспотребнадзор коронавирус учун юқори аниқликдаги тестни яратди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишТест-системы для диагностики нового коронавируса
Тест-системы для диагностики нового коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Янги тест сезгирлик ва ўзига хосликнинг барча замонавий талабларига жавоб беради ва битта текширувда нафақат SARS-CoV-2 ни аниқлаш, балки уни ўхшаш вируслардан, шунингдек MERS-Cov (Яқин Шарқ респиратор синдроми) дан ажратиш имконини беради

ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. Роспотребнадзор марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институти олимлари коронавирус ташхиси учун янги юқори аниқликдаги тестни ишлаб чиқдилар, бу соҳта-ижобий реакция бермайди, деб хабар беради РИА Новости кафедра сайтига таяниб.

Бригада скорой медицинской помощи доставила пациента с подозрением на коронавирус в больницу в Коммунарке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 167 тага етди

"Диагностика тўплами клиник синовлардан муваффақиятли ўтди ва 25 март куни Россия Федерациясида фойдаланиш учун рўйхатга олинди (тиббий асбоб-ускунани рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Гувоҳнома № РЗН 2014/1987)", - дейилади пресс-релизда.

Янги тест сезгирлик ва ўзига хосликнинг барча замонавий талабларига жавоб беради ва битта текширувда нафақат SARS-CoV-2 ни аниқлаш, балки уни ўхшаш вируслардан, шунингдек MERS-Cov (Яқин Шарқ респиратор синдроми) дан ажратиш имконини беради.

Аввалроқ, Новосибирскда жуда юқори сезгирликка эга бўлган коронавирус ташхиси учун янги синов тизими рўйхатга олинган эди. Бунга қадар Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова 2,5 соат ичида натижа берадиган ва амалиётни сезиларли даражада соддалаштирадиган, шунингдек, касалликка иммунитети бор одамларни, биринчи навбатда, шифокорларни аниқлашга ёрдам берадиган COVID-19ни аниқлаш учун янги синов тизими жума куни рўйхатдан ўтказилиши ҳақида хабар берган.

Узбекистан направил гуманитарную помощь в Китай - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Хитойдан Ўзбекистонга вирусни аниқлайдиган 200 мингта тест-тизими олиб келинди

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 касаллигига олиб келадиган янги коронавируснинг тарқалишини пандемия деб эълон қилди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 690 мингдан ортиқ юқтириш ҳолатлари қайд этилган, 33 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Жонс Хопкинс университети статистик маълумотларига кўра, жами 785 мингдан ортиқ одам COVID-19 касаллигига чалинган, 37 мингдан кўпроқ одам вафот этган, 165 минг бемор даволаниб бўлган. Ўлганлар сони бўйича биринчи ўринда Италия (11 мингдан ортиқ), ундан кейин Испания, Хитой, АҚШ ва Франция келмоқда.

Россияда коронавирус билан касалланган 1836 бемор аниқланди, улардан 1226 киши Москвада, тўққиз киши вафот этди.

Узбекистонда касалланганлар сони 167 нафарга етди, 2 киши вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала