“Уйдаги юлдузлар” - карантинда онлайн танлов бошланди

© МинкультурыРабота участника конкурса "Домашние звезды"
Работа участника конкурса Домашние звезды - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маданият вазирлиги хонанда, чолғу асбоби ва рақс ижрочиси, энг яхши рассом ва ҳунармандларни аниқлаш бўйича онлайн танлов эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. Карантин сабабли уйда қолишга мажбур бўлаётган Ўзбекистон аҳолисининг  бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида улар учун  Маданият вазирлиги томонидан “Уйдаги юлдузлар” танлови эълон қилинган.

© МинкультурыРабота участника конкурса "Домашние звезды"
“Уйдаги юлдузлар” - карантинда онлайн танлов бошланди - Sputnik Ўзбекистон
Работа участника конкурса "Домашние звезды"

Ушбу қизиқарли танлов мақсади уйда қолиб ижод қиладиган иштирокчиларни рағбатлантиришдан иборат бўлиб, энг яхши ижод намуналари 5 та йўналиш бўйича сараланади.

Хусусан, “Энг яхши чолғу ижрочиси”, “Энг яхши хонанда” (мақом, бахши, эстрада ва опера йўналишлари бўйича), “Энг яхши рақс ижрочиси”, “Энг яхши рассом”, “Энг яхши хунарманд” каби йўналишлар шулар жумласидандир.

Танлов 25 мартдан 25 апрелга қадар бўлиб ўтади, ғолиблар 30 апрель куни тақдирланади. Ҳар бир номинация бўйича ғолибга 2 миллион сўмдан мукофот пули берилади.

© МинкультурыРабота участника конкурса "Домашние звезды"
“Уйдаги юлдузлар” - карантинда онлайн танлов бошланди - Sputnik Ўзбекистон
Работа участника конкурса "Домашние звезды"

Танлов иштирокчилари юқоридаги номинациялар бўйича ўзлари томонидан ижро этилган ижод намуналарини телеграм каналидаги @mvforbot орқали юборишлари мумкин.

Бугунгача “Уйдаги юлдузлар” танловига минглаб истеъдодлилар томонидан жонли тарзда ижро қилинган бир биридан сара қўшиқ ва рақслар, миллий ва замонавий ҳунармандчилик намуналари, чолғу асбобларида чалинган куйлар акс этган видеороликлар юборилмоқда. Улардан айримларини эътиборингизга ҳавола этишни маъқул топдик.

© МинкультурыМинистерство культуры объявил онлайн конкурс
“Уйдаги юлдузлар” - карантинда онлайн танлов бошланди - Sputnik Ўзбекистон
Министерство культуры объявил онлайн конкурс
Янгиликлар лентаси
0