Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият: сўнгги маълумотлар

© REUTERS / DADO RUVICПробирка с коронавирусом 2019-nCoV
Пробирка с коронавирусом 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтга келиб Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1 тага ошиб, 150 нафарни ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. Расмий манбаларга кўра, жорий йилнинг 31 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна бир бемор аниқланган.

Врачи скорой медицинской помощи доставили пациента с подозрением на коронавирус в больницу - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 4 мингга яқин кўнгилли COVID-19 билан курашиш истагини билдирди

Бемор Тошкент шаҳридан бўлиб, ҳозирда ушбу инфекцияга чалинганлар сони 150 нафарни ташкил этмоқда.

Кеча, 30 март куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 4 тага ошиб, 149 нафарни ташкил этгани, ушбу инфекция 2 нафар андижонлик (аёллар), 1 нафар фарғоналик (эркак) ва 1 нафар тошкентлик (эркак) фуқароларда аниқлангани айтилган эди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси COVID-19 тарқалишини пандемия, деб эълон қилди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, дунёда вирусни юқтирганлик бўйича 690 минг ҳолат аниқланган, 33 мингдан зиёд инсон вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0