ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. Расмий манбаларга кўра, жорий йилнинг 31 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна бир бемор аниқланган.
Бемор Тошкент шаҳридан бўлиб, ҳозирда ушбу инфекцияга чалинганлар сони 150 нафарни ташкил этмоқда.
Кеча, 30 март куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 4 тага ошиб, 149 нафарни ташкил этгани, ушбу инфекция 2 нафар андижонлик (аёллар), 1 нафар фарғоналик (эркак) ва 1 нафар тошкентлик (эркак) фуқароларда аниқлангани айтилган эди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси COVID-19 тарқалишини пандемия, деб эълон қилди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, дунёда вирусни юқтирганлик бўйича 690 минг ҳолат аниқланган, 33 мингдан зиёд инсон вафот этган.