Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 167 тага етди

© Sputnik / Ilya Pitalev / Медиабанкка ўтишБригада скорой медицинской помощи доставила пациента с подозрением на коронавирус в больницу в Коммунарке
Бригада скорой медицинской помощи доставила пациента с подозрением на коронавирус в больницу в Коммунарке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик ҳолатлари сони 9 тага ошиб, 167 нафарни ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 9тага ошиб, 167 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Узбекистан направил гуманитарную помощь в Китай - Sputnik Ўзбекистон
Хитойдан Ўзбекистонга вирусни аниқлайдиган 200 мингта тест-тизими олиб келинди

Сал олдин, инфекция билан хасталанганлар сони 158 нафар эканлиги ва фуқароларнинг 92 нафари (шундан 7 нафари соғайган, бир нафари вафот этган) пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида, қолган 66 нафари (шундан бир нафари вафот этган) қатор вилоятлардаги шифохоналарда муолажа олишаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтга қадар COVID-19ни юқтирган кишилар сони дунё бўйича 786 мингдан ошди, 38 мингга яқини вафот этди, 165 мингдан зиёди соғайди.

Янгиликлар лентаси
0