Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 158 тага етди

Oбуна бўлиш
Ушбу инфекция шу йилнинг 12 мартида Туркияда бўлиб, касаллиги тасдиқланган бемор билан яқин мулоқотда бўлган шахсларда аниқланган

ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик ҳолатлари сони 8 тага ошиб, 158 нафарни ташкил этмоқда.

Профессор Университета Корё Республики Корея Цой Чже Ук - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19га қарши кураш: ССВда кореялик мутахассис иш бошлади

Ушбу инфекция шу йилнинг 12 мартида Туркияда бўлиб, касаллиги тасдиқланган бемор билан яқин мулоқотда бўлган 2 нафар наманганлик, иккинчи марҳум билан яқин мулоқотда бўлган асли навоийлик 2 нафар кишида, яъни она ва болада, шунингдек, беморлар билан мулоқотда бўлган 4 нафар тошкентлик фуқарода аниқланди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси COVID-19 тарқалишини пандемия, деб эълон қилди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, дунёда вирусни юқтирганлик бўйича 690 минг ҳолат аниқланган, 33 мингдан зиёд инсон вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0