Сиёсат

АҚШ Туркияга Сурияга қарши ёрдам беришга тайёр, фақат у С-400ни "йўқотиши" керак

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Фотобанкка ўтишЗенитный ракетный комплекс С-400 "Триумф"
Зенитный ракетный комплекс С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
"Умид қиламизки, турклар... Анқара марказида турган ҲҲМ тизимини олиб ташлайдилар", - деган АҚШ вакили

ТОШКЕНТ, 1 апр - Sputnik. АҚШ Туркияга Сурияга қарши ёрдам беришга тайёр, фақат у аввалига Россиядан харид қилган С-400 ҳаводан ҳужум мудофааси тизимини "йўқотиши" керак. Бу ҳақда телефон орқали ўтказилган брифингда АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Кэй Бейли Хатчисон маълум қилган.

Трасса М5 Дамаск-Алеппо в районе поселения Маарет-Нуман провинции Идлиб в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Россия ва Туркия Идлиб бўйича кўплаб масалалар юзасидан келишувга эришди

Идлибда нималар содир бўлди >>>

"Биз, Турки Россия кўмагида кўплаб турк аскарлари ўлдирилишига сабаб бўлган Сурия тажовузкорлигига қаршилик кўрсата олади, деб умид қиламиз. Биз Туркияга ёрдам пакетини тўплай оламиз, деб умид қиламиз. Биз умид қиламизки, Туркия ўз давлатида Россия ҳаводан ҳужум мудофаа тизимини жойламайди - у биз унга сурия тажовузкорлигига қарши туриш учун тақдим эта оладиган салоҳиятни ушлаб турибди", - деб баёнот қилди Хатчисон.
"Умид қиламизки, турклар... Анқара марказида турган ҲҲМ тизимини олиб ташлайдилар", - деб қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Москвада 5 март куни Суриянинг Идлиб провинциясида зиддият кучайиши муносабати билан Россия ва Туркия президентлари музокаралари бўлиб ўтган эди. Учрашув якунига кўра, қўшма ҳужжат қабул қилинди.

Суриядаги Идлиб провинциясининг Саракеб туманидаги турк зарба кучлари ҳужумга учради сурия армиясининг ҳарбий техникаси - Sputnik Ўзбекистон
Фото
Суриянинг Идлиб вилоятидаги вазият – ҳужум оқибатлари

Томонлар "Остона формати" тарафдори эканликларини тасдиқладилар ва ўт очишни тўхтатиш ҳақида эълон қилдилар.

Томонлар муҳим аҳамиятга эга бўлган ва ҳозирда жангарилар назоратида бўлган М4 трассасини биргаликда патрул қишига келишдилар.

Идлибдаги вазият 27 февралда "Ҳаят Таҳрир аш-Шом"* террорчилари Сурия ҳукумат кучларига қарши кенг кўламли ҳужумни бошлагач, кескинлашган эди. Асад армияси жавоб ўти очди. Шу қаторда бу ерда бўлмаслиги керак бўлган турклар ҳам бомбардимонга учради.

Натижада 36 нафар турк аскари ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ одам жароҳат олди. Шундан сўнг Россия томони дарҳол Сурия кучлари томонидан ўт отишни тўлиқ тўхтатиш чораларини кўрди ва ҳалок бўлганлар ва ярадорларни Туркияга хавфсиз эвакуация қилиниши таъминланди. Мудофаа вазирлиги Россия авиациясидан ушбу ҳудудда фойдаланилмаганлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала