Эксперт: нефт бўйича музокаралардан ҳаммадан кўпроқ Трамп манфаатдор

Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия ва Саудия Арабистони билан нефт қазиб олиш бўйича музокаралар олиб борилишини маълум қилди. Сиёсатшунос Владимир Шаповалов бу борадаги ўз фикрларини билдирди.

Америка президенти Дональд Трамп АҚШ, Россия ва Саудия Арабистони ўз нефт саноатини қўллаб-қувватлаш учун жаҳон нархларини кўтаришни муҳокама қилишларини маълум қилди.

“Улар (Россия ва Саудия Арабистони - таҳр.) йиғилишни режалаштирмоқдалар, биз ҳаммамиз нима қилишимиз мумкинлигини баҳолаш учун йиғилишни режалаштирмоқдамиз. Чунки сиз (нефт) саноатини йўқотишни хоҳламайсиз. Бу минглаб ва минглаб иш ўринлари”, - дея Трампнинг матбуот анжуманидаги сўзларини иқтибос келтиради РИА Новости.

Заседание Генеральной Ассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Россия ва Саудия Арабистони билан нефт борасида музокаралар бошланишини эълон қилди

У нефт нархининг пастлиги, бир томондан, Америка авиакомпанияларига ёрдам беришини, иккинчи томондан, Америка нефт саноатига зарар етказишини тан олган.

Трампнинг сўзларига кўра, у Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан "яхши суҳбат" ўтказган.

Sputnik радиоси эфирида сиёсатшунос, МПГУ Тарих ва сиёсат институти директорининг ўринбосари Владимир Шаповалов, ушбу вазиятда айнан АҚШ энг кўп зарар кўрган томон эканлиги ҳақида фикр билдирди.

“Ҳозирги вақтда нефт бозорида учта асосий ўйинчи бор: Россия, ОПЕКнинг вакили бўлмиш Саудия Арабистони ва ўзининг нефт комплекси билан АҚШ. Шунинг учун нархларнинг кескин пасайиши ортидан учта энг йирик нефт ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги музокаралар мантиқий қадамдир. Аслида Трамп бу қадамни биринчи бўлиб босди. Айнан АҚШ нефт саноати нефт нархини пасайтириш жараёнида асосий зарар кўргувчидир, чунки Америка нефтининг таннархи Россия ва Саудия нефт таннархларидан анча юқори. Нархларнинг яна ҳам пасайиши тақдирида ёки арзон нархлар қолишининг барқарор тенденцияси ҳолатида Америка нефт саноатининг каттагина қисми банкрот бўлади – ва бу аллақачон содир бўлмоқда. Шунинг учун Трамп нархларнинг керакли даражасида сақланиб қолишидан манфаатдор”, - дейди Владимир Шаповалов.

Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон
Кремль Путин ва Трамп суҳбати тафсилотларини очиқлади

Унинг фикрича, Россия - Саудия Арабистони - АҚШ форматидаги нефт бўйича музокаралар эҳтимолдан ҳоли эмас.

"Россия музокаралар жараёнига ҳар доим тайёр ва Россия ва АҚШ президентлари ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтганлиги музокаралар жараёни мумкинлигини кўрсатмоқда. Уч томонлама формат ҳам бўлиши мумкин, навбатдаги даврини якунлаган ОПЕК+ платформасини қайта яратилиши учун шароит мавжуд. Шунинг учун Трамп ушбу музокараларнинг ташаббускори бўлиб чиқади деб ўйлайман", - деди Владимир Шаповалов.

ОПЕК+ мамлакатлари 6 мартдаги нефт қазиб олишни қисқартириш ёки уларнинг муддатини узайтириш тўғрисидаги битимларнинг параметрларини ўзгартириш тўғрисида келиша олмадилар. Россия мавжуд шартларни, Саудия Арабистони эса нефт қазиб олишни қисқартиришни таклиф қилган. Натижада 1 апрелдан бошлаб собиқ иттифоққа аъзо мамлакатларда ишлаб чиқаришга қўйилган чекловлар олиб ташланди.

Янгиликлар лентаси
0