Ҳодисалар

Фарғонада оммани ҳокимият вакилининг талабини бажармасликка чорлаган аёлга чора кўрилди

© Sputnik / Павел ЛисицынНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона шаҳрида карантин қоидасини бузиб, ички ишлар органлари ходимларининг хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатган аёлга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Фарғона шаҳрида қоидабузар аёлга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Фарғона шаҳрида яшовчи Х.М. 29 март куни шаҳардаги деҳқон бозорида карантин қоидаларига риоя қилмасдан, жамоат жойларида ниқоб тақмаган.

Мессенджер Telegram на экране телефона - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Қўқонда COVID-19 ҳақида ёлғон хабар тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши очилди

Бундан ташқари бозорда бақир-чақир қилиб, ўз вазифасини бажариб, картошка сотилаётган жойда фуқароларга тушунтириш бераётган ички ишлар органлари ходимларининг хизмат бурчларини бажаришга қаршилик қилган.

Сўнгра уларни талабларини бажармасликка омма олдида даъват қилиб, оммавий тартибсизлик келтириб чиқаришга ҳаракат қилган. 

Суд Х.М.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекснинг 54 ва 195-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганда айбдор топди ва беш сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала