Дунёда

Москвада коронавирусдан уйда даволаниш тартиби қандай?

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишДезинфекционная обработка в подъезде жилого дома
Дезинфекционная обработка в подъезде жилого дома - Sputnik Ўзбекистон
Москвада коронавирусни уйида даволаш учун қандай имкониятлар яратилган ва қандай чекловлар киритилган.

ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Айни дамда Москвада 550дан зиёд беморлар коронавирусдан уйида даволанмоқда.

Ушбу беморларни даволашда Мосгорздрав томонидан қуйидаги тартиб белгиланган: шифокор беморни кўздан кечириб, уни уйида даволаш ёки шифохонага юбориш ҳақида қарор қабул қилади.

Врачи скорой медицинской помощи доставили пациента с подозрением на коронавирус в больницу  - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Москвада коронавирусга чалинганларга уйида даволанишга рухсат берилди  

Уйида даволашга қолдирилган бемор карантин режимини бажаришга, уйдан чиқмаслик ҳақида огоҳлантириш хатига қўл қўяди. Шундан сўнг беморнинг фотосурати шаҳар видеокузатув тизимига киритилади. Карантин тартибини бузган беморлар мажбурий равишда касалхонага ётқизилади.

Телемедицина маркази шифокорлари уйида даволанаётган бемор билан доимий равишда алоқада бўлиб туради ва бутун даволаниш даврида вирусга қарши препаратлар билан таъминлаб туради.

Эслатиб ўтамиз, 23 мартдан – 6 апрелга қадар Москвада касаллик енгил кечаётган, хавфли гуруҳга (65 ёшдан катта, сурункали диабет, пневмонияга чалинмаган) кирмаган беморлар учун коронавирусдан уйида даволаниш тартиби ўрнатилган эди.

Бундай тартиб хорижий давлатлар (Италия) тажрибасини ўрганиш асосида киритилган ва шифхона ўринларини касаллик енгил кечаётган беморлар билан банд бўлишини олдини олади.  

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала