Жамият

Туркиядан қайтган Пайариқ туман ҳокими карантинга олинди

Пайариқ туман ҳокими карантин эълон қилинмасидан аввал Туркияда хизмат сафарида бўлган. Мамлакатга қайтиши билан карантинга жойлаштирилган.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Самарқанд вилояти Пайариқ туман ҳокими Дилшод Мусинов ҳозир каратинда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Карантинная зона на 10 тысяч человек строится в Уртачирчикском районе Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 1 апрелдан "самоизоляция" ҳаёт тарзи жорий этилади

Ҳоким карантин эълон қилинмасидан аввал Туркияга хизмат сафари билан кетган. Мамлакатга қайтиши билан карантинга жойлаштирилган.

“Бугунги кунда туман ҳокими Д.Мусинов карантинда бўлиб, соғлиғида ҳеч қандай салбий ўзгаришлар йўқ ва карантин даври тугагандан сўнг яқин кунларда иш фаолиятини бошлашини маълум қиламиз”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 23 мартдаги қарорига асосан, чет давлатлардан қайтган фуқаролар 14 кун давомида уйда ёки махсус белгиланган жойда изоляция шароитида бўлиш белгилаб қўйилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала