Жамият

Вазирлик: талабалар ўқиши 2 сентябрдан бошланиши ҳақидаги хабар асоссиз

Ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасаларида ўқиш 2020 йилнинг 2 сентябридан бошланиши тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган талабалар ўқиши 2 сентябрдан бошланиши ҳақидаги хабарни рад этди.

Студенты во время вступительных экзаменов в Узэкспоцентре - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда ОТМга кириш имтиҳонлари янада соддалаштирилади

“Ижтимоий тармоқларда республикамиздаги барча олий таълим муассасаларида ўқиш 2020 йилнинг 2 сентябридан бошланиши тўғрисидаги асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бу мазмунда эълон берилмаганлигини расман маълум қиламиз”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш  мақсадида талабалар 2020 йил 16 мартдан икки ҳафта муддатга таътилга чиқарилган эди. Карантин даврида талабаларга белгиланган тартибда стипендия тўлаб берилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала