Дунёда

“Кампирнинг ўғли”: Тожикистонда хавфли наркобарон қўлга олинди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда “Кампирнинг ўғли” лақабли хавфли наркобарон ушланди. У уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилган.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Душанбе милицияси наркотик моддаларни контрабандаси билан шуғулланган жиноий гуруҳнинг етти аъзосини қўлга олинди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон мамлакат ИИВ матбуот хизматига асосан.

Узбекско-таджикские военные учения 2020 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон чегарани бузиб ўтган шартли газандаларни яксон қилди

Уларда 70 кило героин, опиум ва наша борлиги аниқланди. Жиноий гуруҳга “Кампирнинг ўғли” лақаби билан танилган наркобарон Муким Қурбонов раҳбарлик қилган.

Гуруҳ аъзолари гиёҳванд моддаларни сотиш учун янги технологиялар фойдаланишган: WhatsUp, Viber ва ИМО орқали мижозлар билан мулоқот қилишган. Пул эса "Киви-Кошелек” орқали йиғилган.

Жиноий гуруҳ Афғонистонда наркотикларни тайёрлаб, Тожикистон ва бошқа давлатларга олиб ўтишган.  

Терговчилар гуруҳ охирги марта ўтган йил октябрда 50 кило наркотик моддаларни МДҲ давлатлардан бирига жўнатишган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала