Хайрияларини мувофиқлаштириш маркази қандай ишлайди?

© Никита МакаренкоЦентр координации благотворительной помощи
Центр координации благотворительной помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хайрия мақсадида жамланган ва харид қилинган озиқ-овқат ва тиббиёт буюмлари Хайрияларини мувофиқлаштириш марказларида жамланиб манзилга етказиб берилади.

ТОШКЕНТ, 2 апр - Sputnik. Ўзбекистонда махсус комиссия қарорига кўра эҳтиёжманд шахсларга хайрия ёрдамларини манзилли етказилишида кўмаклашувчи Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлштириш марказлари ташкил қилинади.

Ушбу марказлар ташкил қилишдан асосий мақсад - коронавирус пандемияси даврида хайрия маблағларини эҳтиёжманд шахсларга манзилли ва тегишли санитар-гигиеник талабларга мос равишда етказишдир.

Ана шундай мувофиқлаштириш Марказиларидан биринчиси Тошкент шаҳридаги Экспомарказда иш бошлади. Айни дамда у ерда 50 нафар кўнгилли ёшлардан иборат операторлар 1197 қисқа рақами орқали ёрдамга муҳтож шахслар, ёрдам беришда ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган кўнгиллилар ва хайрия қилишни истовчи фуқаролар маълумотларини қабул қилишни бошлаган.

Марказ қандай ишлайди

Дастлаб, Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази хайрия мақсадида ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар (ёлғиз оналар, ногиронлиги бўлган шахслар, ишсиз фуқаролар, карантин туфайли доимий даромаддан айрилган шахслар ва ҳ.к.) ҳамда кам таъминланган оилалар рўйхати шакллантирилади.

© Никита МакаренкоЦентр координации благотворительной помощи
Хайрияларини мувофиқлаштириш маркази қандай ишлайди? - Sputnik Ўзбекистон
Центр координации благотворительной помощи

“Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондида жамланган хайрия маблағлари ҳисобида марказлаштирилган тартибда озиқ-овқат, тиббий воситалар ва бошқа керакли маҳсулотлар сотиб олинади.

Шундан сўнг хайрия қилинган, сотиб олинган озиқ-овқат, тиббий воситалар ва ҳ.к.нинг санитар-гигиеник талабларга мувофиқлигини кўрикдан ўтказилади, тақсимланади ва манзилга етказилгунга қадар санитар-гигиеник талабларга мувофиқ сақланиши таъминланади.

Сўнгги босқичда жамланган ёрдам эҳтиёжманд шахсларга марказлаштирилган тартибда, давлат транспортида етказиб берилади. Кўнгиллилар автомобиллари учун алоҳида рухсатномалар берилмайди.

Хайрия белгиланган манзилга етказиб берилгани ҳақида ҳисобот тузилади. Хайрия қилувчиларнинг хайриялари (улар розилигига кўра) ОАВда ёритилади.

© Никита МакаренкоЦентр координации благотворительной помощи
Хайрияларини мувофиқлаштириш маркази қандай ишлайди? - Sputnik Ўзбекистон
Центр координации благотворительной помощи

Янгиликлар лентаси
0