Ўзбекистонда яна 13 киши коронавирусдан бутунлай соғайди

© Минздрав УзбекистанаВыздоровели еще четверо заболевших коронавирусом
Выздоровели еще четверо заболевших коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 25 нафарга етди. Уларнинг 12 нафари Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайиб чиқишди.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган беморнинг яна 13 нафари бутунлай тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Пассажиры в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон
Қайси давлатлардан қайтган ўзбекистонликларда COVID-19 аниқланган

Уларнинг 12 нафари Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан, 1 нафари эса Хоразм вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонадан соғайиб чиқишди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларни соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатди.

Коронавирус инфекциясидан тузалган фуқароларнинг 1 нафари 13 март куни Истанбул—Тошкент йўналишидаги рейсда, яна 1 нафари эса 18 март куни Москва—Тошкент йўналишидаги рейс билан Ўзбекистонга келган. Қолган 11 нафар киши эса коронивирус инфекциясига чалинган фуқаролар билан мулоқотда бўлган.

Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 25 нафарга етди.

Янгиликлар лентаси
0