Жамият

Афғонистонда авария: Ўзбекистон энергиясини етказиб беришда узилиш бўлди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишЭлектрическая подстанция
Электрическая подстанция - Sputnik Ўзбекистон
Кеча, 2 апрель куни тунги соат 22:15 да Афғонистон энерготизими истеъмоли 450 мВтдан “ноль” қийматгача камайди.

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. 2 апрель куни тунги соат 22:15 да Афғонистон энерготизими истеъмоли 450 мВтдан “ноль” қийматгача камайди, деб хабар қилди "Ўзбекистон МЭТ" АЖ ахборот хизмати.

Линии электропередачи - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Тожикистон қўшни давлатларга электр энергия етказиш ҳажмини пасайтирди

Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Афғонистонга электр энергиясини узатиб берувчи 220 кВли ҳаво тармоқларида авария ҳолати юз бермаган. Соат 22:30да экспорт амалиётининг маълум қисми тикланиб, 50 МВтни ташкил этди ва ҳозирги пайтда ҳаво тармоқлари ушбу юклама билан ишламоқда.

“Da Afghanistan Breshna Sherkat”дан олинган тезкор маълумотларга кўра, Афғонистон ҳудудидаги ҳаво тармоғи таянч устунлари шикастланган ва айни пайтда афғонистонлик энергетиклар томонидан носозликларни баратараф этиш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала