Россияда коронавирусни аниқлаш янги тести тизими рўйхатга олинди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишПробирка с тестом на коронавирус в руках у сотрудницы в медицинской лаборатории
Пробирка с тестом на коронавирус в руках у сотрудницы в медицинской лаборатории  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги тест тизими полимераз занжирли реакция (ПЦР) услубига асосланган бўлиб, вирус сони жуда кам бўлганда ҳам уни аниқлаш имконини беради. 

ТОШКЕНТ, 3-апр – Sputnik. Россияда COVID-19 инфекциясини аниқлаш учун янги тест тизими рўйхатдан ўтказилди, деб хабар беради Sputnik радиоси.

"ДНК-Технология" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган тест тизими полимераз занжирли реакция (ПЦР) услубига асосланган бўлиб, вирус сони жуда кам бўлганда ҳам уни аниқлаш имконини беради. 

"Тўплам БССТ ва РФ Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларига жавоб беради бир пробиркада вируснинг 10та нусхасигача аниқлаш имконини беради",- дейилади компания баёнотида.

3 апрелдан бошлаб кунига 200-400тагача тўпламлар ишлаб чиқарила бошлайди, кейинчалик компания кунига мингтагача ишлаб чиқаради. Бу ўз навбатида 100 мингта текширувни ўтказишга имкон беради дегани.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россияда касалланганлар сони 76 та минтақада 3548 кишини ташкил қилмоқда, жами 30 киши вафот этган. Ўзбекистонда бугунги кунда касалланганлар сони 221 кишини ташкил этди. 2 киши вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0