Трамп Москва ва Ар-Риёдга нефт қазиб олишда имтиёз ваъда бермаганини айтди

© AP Photo/Evan VucciПрезидент США Дональд Трамп и наследный принц Саудовской Аравии Мухаммед бен Салман во время встречи в Белом доме в Вашингтоне
Президент США Дональд Трамп и наследный принц Саудовской Аравии Мухаммед бен Салман во время встречи в Белом доме в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бу Россия учун ҳам, Саудия Арабистони учун ҳам жуда яхши бўларди. Умид қиламанки, улар ушбу битимни тузишади - бу улар менга айтганлари... Умид қиламанки, бу яқин орада амалга ошади, умид қиламанки, улар буни тез орада эълон қилишади", - деди у

ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Россия ва Саудия Арабистони раҳбарияти билан нефт нархлари борасидаги мулоқотда Қўшма Штатлар томонидан қазиб олишни қисқартириш шаклида бўладиган эҳтимолий имтиёзларни муҳокама қилмаганлигини айтди. РИА Новости хабари асосида.

Президент Китая Си Цзиньпин на военном параде в честь 70-летия образования КНР в Пекине  - Sputnik Ўзбекистон
Хитой Россияга нефт урушида ёрдам беради

Шу билан бирга, Трамп, Россия ва Саудия Арабистони яқин орада жаҳон бозорларидаги вазиятни яхшилаш учун нефт қазиб олиш бўйича битим тузиши мумкинлигини айтди.

"Бу Россия учун ҳам, Саудия Арабистони учун ҳам жуда яхши бўларди. Умид қиламанки, улар ушбу битимни тузишади - бу улар менга айтганлари... Умид қиламанки, бу яқин орада амалга ошади, умид қиламанки, улар буни тез орада эълон қилишади", - деди у.

Аввалроқ, Трамп Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан жаҳон энергетика бозоридаги вазиятни муҳокама қилганини айтган эди. Хусусан, у ушбу мамлакат билан бир қаторда Россия ҳам ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 10 миллион баррелга камайтириши мумкинлигини тахмин қилди, 20 дақиқадан сўнг эса у 15 миллион баррел ҳажм ҳақида гапирди.

Пайшанба куни маълум бўлишича, Саудия Арабистони ОПЕК+ келишувида иштирок этувчи давлатлар ва бошқа давлатларни "адолатли келишувга эришиш ва нефт бозорларида мувозанатни тиклаш мақсадида" шошилинч йиғилиш ўтказишга чақирди.

Эксперт: нефт бўйича музокаралардан ҳаммадан кўпроқ Трамп манфаатдор

Жаҳон нефт бозоридаги вазият

Март ойининг бошидан бери коронавирус пандемияси шароитида талабнинг пасайиши туфайли ва ОПЕК+ келишувининг тугатилиши фонида бозор нефт нархлари деярли икки баравар пасайган. 6 март куни альянс иштирокчи давлатлари битим параметрларини ўзгартириш тўғрисида келиша олмадилар ва уни узайтириш имкони бўлмади.

Россия мавжуд шартларни сақлаб қолишни талаб қилган, Саудия Арабистони эса қазиб олишни янада пасайтирмоқчи эди. Натижада, 1 апрелдан бошлаб собиқ иттифоқ мамлакатларида нефт қазиб олиш бўйича чекловлар олиб ташланди.

ОПЕК+ музокаралари муваффақиятсиз тугаганидан сўнг, оммавий ахборот воситалари ишлаб чиқарувчилар орасида нархлар уруши бошланганлиги ҳақида ёзишни бошладилар. Шу билан бирга, Саудия Арабистони етказиб бериш ҳажмини кунига 12,3 миллион баррелга етказишини эълон қилди, бу унинг кунлик ишлаб чиқариш қувватидан 300 минг баррелга кўпдир. Ар-Риёд ушбу кўрсаткичга захиралар орқали эришиши мумкин эди.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Россия ва Саудия Арабистони нархлар бўйича уруш ўтказмаяпти, аммо дунёдаги вазият ноқулай.

Янгиликлар лентаси
0