Тошкент ҳавоси карантин туфайли тозаланади - экологлар

© Sputnik / Дильшода РахматоваУлица Заводская в Ташкенте
Улица Заводская в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Карантин даврида 100 мингга яқин транспортларнинг ҳаракатланса, қолган 300 мингга яқини вақтинчалик юришдан тўхтаса, атмосфера чиқаётган заҳарли газлар 75 фоизга камаяди.

ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассисларига кўра, 1 апрелдан жорий этилган карантин даврида 100 мингга яқин транспортларнинг ҳаракатланса, қолган 300 мингга яқини вақтинчалик юришдан тўхтаса, атмосфера чиқаётган заҳарли газлар 75 фоизга камаяди.

Основатель USM Holdings, президент Международной федерации фехтования Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов ўзбекистонликларга коронавирусга қарши вакцина олиб келишга ваъда берди

Пойтахтда автомобиллар ҳаракатланишига чеклов апрель ойида ҳам давом этадиган бўлса ой сўнгига қадар автоуловлардан атмосферага чиқаётган зарарли газлар миқдори 32,5 минг тоннага камайиши кутилмоқда, деб қўшимча қилади Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари.

Ўзбекистондаги карантин қачон тугайди >>>

Аввал вазият қандай эди?

Жорий йил бошида Тошкент шаҳрида умумий 460 441 дона транспорт воситалари рўйхатдан ўтган бўлса, шундан 396 012 таси хусусий секторлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Ушбу транспортлар бир йилда ўртача 400,0 минг тонна ташланмалар билан атмосфера ҳавосини заҳарлайди. 

Шундай экан, агар сизнинг уловингизга ДХА томонидан руҳсатнома беришмаган бўлса ҳеч ҳам сиқилманг. Бу ҳам яхшиликка албатта. Балки табиатга ҳам бироз эркин нафас олиши учун имкон беришимиз керакдир. 

Сотрудник лаборатории выполняет анализы на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус билан беморланганлар сони 240 дан ошди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда COVID-19 билан беморланганлик бўйича илк ҳолат 14 март куни Франциядан қайтиб келган тошкентлик аёлда аниқланган эди. Мамлакатда шу вақтга қадар беморларнинг 25 нафари соғайди, икки нафари вафот этди.

24 мартдан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди, пойтахтда карантин эълон қилинди, сал кейинроқ яна бешта шаҳар — Андижон, Бухоро, Гулистон, Наманган ва Самарқандда ҳам худди шу тартиб жорий этилди.

Автотранспорт чекловлари бутун Ўзбекистон учунми >>>

27 март санасидан мамлакатдаги вилоятлараро қатнов тўхтатилди, 30 мартдан 20 апрелга қадар шахсий автомобиллар ва мотоцикллардан фойдаланишга таъқиқ қўйилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала