Сиёсат

Олий Мажлис Сенатида ЕОИИ билан ҳамкорлик бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Фотобанкка ўтишГосударственные флаги стран ЕАЭС
Государственные флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
Сенатнинг махсус ишчи гуруҳи Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик истиқболларини ўрганмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Олий Мажлис Сенатида Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлик истиқболларини ҳамда ушбу хамкорликнинг мамлакат миллий манфаатларига таъсирини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилди.  

Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистон парламенти ишчи гуруҳи ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласини ўрганишга киришди

“Мазкур Ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга йўллаган Мурожаатномасида қайд этилган топшириқ ва кўсатмалари асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган таклифлар ҳамда мазкур масалага оид бошқа материалларни чуқур ўрганади, уларнинг кенг муҳокамасини ташкил қилади ва ўзининг хулосасини тайёрлайди”, - дейилган Сенат матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, бунда ЕОИИга аъзо давлатлар тажрибаси, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ҳудудий кластерлар, саноат ва савдо зоналарини ташкил этиш, ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтириши, эркин савдо режимининг амалиёти каби қатор истиқболли имкониятлар батафсил ва атрофлича таҳлилдан ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Ўрганиш жараёни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Вазирлар маҳкамаси ҳамда республиканинг мутасадди вазирлик ва идоралари билан яқиндан ҳамкорликда ташкил қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Адолат” социал-демократик партиясининг махсус ишчи гуруҳи ЕОИИга аъзоликнинг ижобий ва салбий томонларини ўрганиб чиққани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала