Жамият

Ўқитувчи видеодарсда йўл қўйган хатоси учун узр сўради

© Uzbekistan TodayТелевизионный пульт
Телевизионный пульт - Sputnik Ўзбекистон
“Ватан туйғуси” фанидан 5-синф учун тасвирга олинган видеодарсда ўқитувчи Ўзбекистон НАТОнинг аъзоси деб нотўғри маълумот берган.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. “Ватан туйғуси” фанидан 5-синф учун тасвирга олинган видеодарсда ўқитувчи хатоликка йўл қўйган. Ўқитувчи бу хатолик учун узр сўради. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби хабар қилди.

Ўқитувчи “Мустақиллик – аввало ҳуқуқ демакдир” мавзусини тушунтиришда Ўзбекистон НАТО ташкилотининг аъзоси деб юборган.

Телевизионный пульт - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Умумтаълим мактаб ўқувчилари учун онлайн видеодарслар бошланди

“Ўзбекистон НАТОнинг аъзоси эмас. Аммо мамлакатимиз мазкур ташкилот билан унинг бир неча дастурлари доирасида ҳамкорлик қилиб келади. Дарсни олиб борган ўқитувчи бу хатолик учун узр сўраган ҳолда кейинги видеодарсда бу ҳақида қўшимча маълумот беради”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ХТВ телевизион дарсларни суратга олиш лойиҳасига муҳаррир ва ўқитувчиларни ҳамкорликка чақирган эди. Бир неча соат ичида 250 дан зиёд мутахассис вазирлик билан ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала