Жамият

Ўзбекистонда COVID-19 аниқланганлар сони 310 нафарга етди

© Sputnik / Евгений Епанчинцев / Фотобанкка ўтишВрач Клинического медицинского центра подписывает пробирки с образцами биоматериалов
Врач Клинического медицинского центра подписывает пробирки с образцами биоматериалов - Sputnik Ўзбекистон
Яна 12 кишига коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилди. Ўзбекистонда ушбу вирус билан касалланганлар сони 310 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 310 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, охирги тасдиқланганларнинг барчаси стационар шароитида карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ беш нафар бемор коронавирусдан бутунлай тузалиб кетганини хабар қилинган эди. Ўзбекистонда ушбу касалликдан бутунлай соғайганларнинг умумий сони 30 нафарни ташкил этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала