Болалар карантинда: кўкрак сутидан вакцина ва оналар учун лайфхак

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМама с детьми на прогулке
Мама с детьми на прогулке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Карантин ҳолатида эмизикли ва ёш болалари бўлган оналар жуда заиф аҳволда қолди. Тоза ҳавода юриш чекланган ёки умуман йўқ. Педиатр Наталья Грачева бу кунларда одам ўзини қандай тутиши кераклиги борасида сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 6 апр - Sputnik. Қатъий карантин шароитида бугунги кунда ҳеч кимга осон эмас. Энг кўп ташвишлар, муаммолар ва қўрқувлар ёш болали ота-оналарда. Сайрга чиқса бўладими? Уларни қандай боқиш керак? Уйга кириб келмаслиги учун нима қилиш керак? Эмлатиш керакми ёки уйда қолиш яхшироқми? Sputnik Ўзбекистон шу ва бошқа саволлар билан педиатрга мурожаат қилди.

- Карантин шароитида боланинг соғлигида нимага эътибор бериш керак?

Аввало, оналар чақалоқнинг ҳароратига, бурнининг оқиши, йўтал, ич кетишининг ҳар қандай кўриниши, қайт қилиши, иштаҳанинг ёмонлашиши, тишлари чиқиши, ҳашаротлар чақиши, сурункали такрорланувчи аллергик реакциялар ёки сурункали касалликларнинг кучайишиларини кузатиши керак. Аммо бу фавқулодда вазиятлар эмас ва кўп ҳолларда муаммо ўз педиатрингиз ёки бошқа шифокорлар ёрдамида масофадан туриб ҳал қилинади.

Бироқ, дарҳол касалхонага мурожаат қилишни талаб қиладиган ҳолатлар мавжуд. Масалан, одатдаги иситмани туширувчи воситалар билан енгиб бўлмайдиган ҳолатларда, хусусан, уч ойлик чақалоқларда, томир тортишига мойил болаларда, шунингдек, оғир сурункали касалликлари, ва айниқса биринчи бор кузатилаётган ўткир аллергик реакциялари бўлган ҳолатларда.

© Фото из личного архива Натальи ГрачевойПедиатр Наталья Грачева
Болалар карантинда: кўкрак сутидан вакцина ва оналар учун лайфхак - Sputnik Ўзбекистон
Педиатр Наталья Грачева

- Болани эҳтимолий касал юқишидан қандай ҳимоя қилиш керак?

- Бир ёшгача ва ҳатто уч ёшгача бўлган чақалоқда осонроқ. Уларнинг ҳаётида бу кунлада кўп ўзгаришлар бўлмайди, фақатгина сайрлар камайди ёки умуман кўчага чиқиш йўқ. Қолганларнинг барчаси - овқатланиш, режим, дарслар - барчаси илгаридай. Изоляция ва карантин шароитида ушбу болаларнинг соғлиғига жиддий таъсир кўрсатилмайди, чунки улар кўча билан алоқада бўйлмайдилар, ва натижада улар ўткир юқумли касалликларга дуч келмайдилар.

Болалар боғчасига борганларда аксинча - бу кунларда улар муайян муаммоларга дуч келишмоқда. Биринчидан, бу уйқу бузилиши, чунки карантиндаги оила режими одатдаги режимдан жуда фарқ қилиши мумкин. Кеч ўйғонишлар, албатта, боланинг кундузги уйқусига таъсир қилади. Бундай ҳолда, кундузги уйқудан кечқурун ўз вақтида ётқизиш фойдасига бутунлай воз кечиш яхшироқдир. Овқатланиш рациони ҳам ўзгаради: кўплаб болаларда ич қотиши пайдо бўлади. Менюга, ичимлик ичиш режимига риоя қилиш ва боланинг фаол бўлишига имкон бериш жуда муҳимдир.

Подросток идет по улице - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда болалар 14 ёшдан ота-оналаридан алимент ундиришлари мумкин

Ҳар қандай ёшдаги болалар учун, кўчага чиқиш зарурияти пайдо бўлса, тиббий ниқоб ва қўллар учун санитайзер талаб қилинади. Икки ёшгача бўлган чақалоқлар учун аравачада қолиш яхшироқдир - шу билан сиз кўчадаги буюмларга тегмасликнинг олдини оласиз. Ёши каттароқларини қўлда ушлаб туриш керак, уларга зинапоя ушлагичлари, эшик тутқичлари, дўкон жавонларини тегишни тақиқлаш керак. Уйда, кўчадан келган одамлар ҳаммомдан ўтиб, кийимларини уй кийимига алмаштирмагунча болага яқинлашмасликлари керак. Коридорда ифлос поябзалларни ва шу поябзал қадам босган жойни беркитишга ҳаракат қилинг, болани эшик олдига боришига йўл қўйманг.

- Ҳозирда кўчаларда анча кам транспорт ҳаракатланиши ва ҳаво сезиларли даражада тозаланганига қарамай, оналар болалари билан сайр қилишга чиқишга шошилмаяптилар. Бу, албатта, тўғри - мамлакатда карантин. Аммо болаларда кислород етишмовчилик ва жисмоний фаоллик қандай қопланади?

- Агар ҳовли ёки балкон бўлмаса, деразаларни тез-тез очинг, ҳавони алмаштиринг - об-ҳаво уларни кун бўйи очиқ сақлашга имкон беради. Агар балконингиз бўлса, унда болалар учун пиёда юриш ҳудудини ташкил қилинг - стулчалар, столчалар қўйинг, ўйинлар ташкил қилинг. Агар панжара бўлмаса, у ерда уларнинг хавфсизлигини таъминланг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ёшидан қатъий назар, деразалари очиқ бўлган хоналарда ёки балконда болаларни қаровсиз қолдирманг. Ёнида катталар бўлмаса, деразаларни ёпинг ва қулфланг. Боланинг ҳаёти ва хавфсизлиги, албатта, ҳаво ванналаридан кўра муҳимроқдир.

- Эмизаётган оналар коронавирус ҳақида ташвишланиши керакми? Кимдир эмизишни давом эттирмоқда, кимдир хавфдан қочиш учун суньий озуқага ўтишни афзал кўрмоқда. Бу қанчалик тўғри?

Биолог Шохида Султонова - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусдан нега қўрқиш керак эмас – биолог Шоҳида Султонова билан эксклюзив интервью

- Бундай вазиятда кўкрак сути билан эмизишнинг фойдалари айниқса равшан. Кўкрак сути нафақат тўйинтиради, балки болага антитела бериб ҳимоя қилади. Кўкрак сути билан боқиш учун мутлақ тақиқлар кўп эмас. Кўп касалликларда, шу жумладан юқумли касалликларда, она эмизиши мумкин ва касаллик пайтида у инфекцияларга қарши тайёр антителаларга эга сут-вакцинани ишлаб чиқади. Бундан ташқари, стерил бўлмаган шишадан ёки соскадан инфекцияни орттириб олиш хавфи кўп.

Бундан ташқари, сут ҳар доим яқиндадир, кўкрак "бўш" бўлиб туюлса ҳам, у доим бор. Сут билан мунтазам равишда овқатлантириш жараёни давомида сут ўзи ишлаб чиқарилади. Карантин қандай тақиқларни жорий қилмасин, фарзандингиз қорни тўқ бўлади. Ва бу асосийси, чунки у гречка емайди ва эртами-кечми аралашмани олиш учун дўконга хоҳ транспортда хоҳ пиёда бориш керак бўлади. Бу ҳозирда шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш тақиқланганлиги сабабли қийиндир, шунингдек, оилани дўконда инфекцияни илаштириш хавфига дучор қилади.

- Режали эмлашлар ҳақида нима дейиш мумкин? Эмлаш кунида чақалоғи билан фақат битта она эмлаш учун келгани ҳолатлар ҳам учраб турипти, аммо эмлов амалга оширилмаган. Масалан, битта бола учун АКДС ампуласи очилмайдику.

Шу яқин кунларда, ЖССТ пандемия пайтида мунтазам эмлашни бекор қилмаслик бўйича тавсиялар берди, аммо унда процедурани кечиктириш мумкин бўлган шартлар мавжуд. Қатъий карантин пайтида эмлашни кечиктириш мақсадга мувофиқдир. Биринчидан, изоляциядаги бола инфекциянинг эҳтимолий манбалари билан алоқа қилмайди, яъни инфекция хавфи нолга тенг. Иккинчидан, киритилган чекловлар туфайли клиникага етиб бориш қийин. Бундай қарор фойдасига яна бир далил шундаки, вакцинанинг салбий реакцияси вужудга келса, малакали тиббий ёрдам билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келади. Тез ёрдам хизматлари ҳаддан ташқари иши кўп, болалар шифохоналарининг аксарияти ёпиқ.

Пандемия ва карантин нормал шароитда ўз вақтида эмлаш муҳимлигини кўрсатди. Агар барча болалар ўз вақтида эмланганида эди, бугунги кунда бу савол жуда кам сонли чақалоқларга тегишли бўлар эди: том маънода 2-3 ойлик чақалоқлар ва бир ёшгача бўлган болалар. Айнан улар биринчи эмловларни олишлари лозим. Афсуски, асоссиз тиббий сабалар туфайли кичик беморларнинг катта қисми ноаниқ муддатларга эмланмай қолиб кетмоқда. Ушбу болалар эмланмаган болаларни ҳимоя қиладиган иммунитет қатламини яратиши мумкин эди.

Яхшиямки, феврал ойида ёш ўзбекистонликлар қизамиққа қарши вакцинани олди. Ҳозирги воқеликда бу жуда маъқул.

- Карантин шароитида малакали текширувлар қандай ўтказилади?

- Эпидемия вақтида барча режалаштирилган текширувлар бекор қилинади. Бу касбий кўриклар, диспансеризация, режалаштирилган операциялар ва реабилитация чораларига тегишли. Тиббий муассасаларга мурожаат қилиш фақат фавқулодда вазиятлар ва ҳаёт учун хавфли бўлган ҳолатларидагина мумкин. Бу аҳолини эҳтимолий юқтирган фуқаролар билан алоқа қилишдан ҳимоя қилиш, шунингдек тиббий ходимларга юкни камайтириш учун амалга оширилади.

Ситуация в Гонконге в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Хитой ўзбекистонлик болалар учун коронавирус ҳақида комикс яратди

- Карантин эълон қилинганлигини ҳисобга олиб, ёш болаларнинг ота-оналарига нимани тавсия этасиз?

- Оилада карантин шароитида одатий ҳаётимизга яқин муҳитни, яхши кайфият ва хотиржамликни имкон қадар сақлаш жуда муҳимдир. Болалар - бу эмпатлар, ҳатто энг кичиги ҳам оиладаги кайфиятга сезгир. Кичкинтойларингиз билан фаол дам олиш ҳақида режалаштириб чиқинг. Ўзингиз ҳам шовқинли ўйинларни ташкил қилиб, уларда қатнашсангиз, бу сизга завқ бағишлайди ва ҳурсанд қилади. Албатта ўқитувчилар мени кечиришсин, лекин болаларни кераксиз дарслар билан юкламанг, машқлар ва мисолларни юз марталаб кўчиртириб ҳаётларини мураккаблаштирманг. Болага ёқадиган вазифаларни фақат бажаринг, бошқа ҳолларда муросага келинг. Акс ҳолда, сизнинг карантинингиз оғир машаққатга юз тутади.

Умумий тавсиялардан соғлом овқатланиш, оптимал режим ва мунтазам фаолликни қайд этмоқчиман. Карантин ота-оналар учун ёмон одатлардан халос бўлиш учун ажойиб имкониятдир. Агар чекаётган бўлсангиз, чекишни ташлашга ҳаракат қилинг ёки никотин истеъмол қилишни минимал даражада туширинг. Ўз болаларингиз ҳақида ўйланг, улар сиз билан бир хонадонда кун бўйи бўлиб, пассив чекишдан азият чекмоқдалар, ўзларининг соғлиғига путур етказмоқдалар.

- Изоляциянинг мураккаб даврида ота-оналарга қандай лайфхакларни айтиб бера оласиз?

- Менинг катта оилаларга маслаҳатим бор. Болаларни мева ва сабзавотларни истеъмол қилишга ундаш учун уларга ҳар куни эрталаб мева-сабзавот (албатта ювилган!) тўплами солинган  саватча ёки қутича берилади. Кейин бу супер карантинчилар учун махсус озуқа эканлигини айтиш керак. Ким кечқурунгача ҳаммасини еб олса, эрталаб янги бўлагини олади. Ишонинг, болалар ҳатто пиёзларни ҳам еб ташлайдилар.

Кириш ҳонасидаги ифлос пойабзалга қайтсак. Полга рангли изолента ёпиштириб қўйинг - уни босиб ўтиш мумкин эмас. Барча пойабзал, иш кийимлари, ишлатилган ниқоблар ва қўлқоплар шу ерда қолдирилиши керак. Шу ернинг ўзида ахлат қутисини, дезинфекциялаш воситасини ва спиртни қолдиринг, шунда уйга кирганингизда, ўзингизга эшик олдида иложи борича шу воситалар ёрдамида ишлов беринг.

Саломат бўлинг ва болаларингизни эҳтиёт қилинг!

Янгиликлар лентаси
0