Британия разведкаси COVID-19 пайдо бўлишига доир янги тахминларни кўриб чиқмоқда

© AFP 2023 / StringerЖитель Уханя в медицинской маске и с собакой в одном из парков города
Житель Уханя в медицинской маске и с собакой в одном из парков города - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги вақтгача қатор давлатлар коронавируснинг янги штамми сунъий йўл орқали яратилгани ҳақида версияни кўриб чиқишган эди.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Британия разведкаси коронавирус янги штамми Ухандаги лабораториядан биоматерал чиқиб кетиши оқибатида пайдо бўлган деб ҳисобламоқда. 

Летучия мыш  - Sputnik Ўзбекистон
Кўршапалак, фитна ёки патоген: коронавирус келиб чиқиши ҳақида олимлар фикри

Daily Mail ёзишича, махсус хизматлар, одам янги коронавирусни ҳайвондан юқтириб олганини ҳам истисно қилмаяпти.

“Вирус табиатига асосланган ишончли алтернатива мавжуд. Уханда бундай лабораториянинг мавжудлиги тасодифий эмас. Бу версия ҳисобдан чиқарилмаяпти,” – деб таъкидлади манба.

2019 йил Уханда коронавирус тарқалгандан сўнг, ОАВларда коронавирус пайдо бўлиши ҳақида бир нечта мақолалар эълон қилинди.

Асосий версиялардан бири - коронавирус Хитой фанлар академияси қошидаги Ухан вирусология лабораторияда сунъий йўл орқали яратилган деган теория мавжуд. Гуёки институтда кўршапалакларнинг иммун механизми бўйича тадқиқот ўтказилган. Кўршапалаклар вирус билан касалланмасдан, уни узоқ вақт давомида ташувчиси бўлиши мумкин экан.

Ухань вирусология институти бундай тахминларни ёлғон деб, ўз ходимларининг виждони тоза эканлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0