Жамият

Экспресс-тестлар Ўзбекистонда бир кунда 76 та COVID-19 ҳолатини аниқлашга имкон берди

© Sputnik / Павел Кононов / Фотобанкка ўтишСотрудник лаборатории выполняет анализы на коронавирус
Сотрудник лаборатории выполняет анализы на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ўтган кунлар давомида карантиндаги шахслар орасида COVID-19 бўйича 4737 та тест ўтказилган.

ТОШКЕНТ, 6 апр - Sputnik. Сўнгги бир кун ичида Ўзбекистонда янги COVID-19 коронавируси билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланди. Бундай юқори суръат карантиндаги одамларни тезкор равишда тестдан ўтказиш билан боғлиқ. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов маълум қилди.

“Кеча 76 ҳолат тезлаштирилган тест ёрдамида аниқланди”, - деди Шодмонов.

Унинг маълумотларига кўра, ўтган кун давомида карантиндаги шахслар орасида COVID-19га 4737 та тест ўтказилган.

Тест-системы для диагностики нового коронавируса  - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон коронавирусни аниқлайдиган ўзининг тест тизимини ишлаб чиқди

Вазирлик маълумотларига кўра, 31 нафар беморда пневмония кузатилмоқда, улардан тўққизтасининг аҳволи нисбатан оғир, иккитасининг аҳволи оғир.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, беморларнинг жинси нисбати деярли тенг - 188 эркак ва 202 аёл, аммо ёшига қараб уларнинг сони анча фарқланади. Ўрта ёшли одамлар кўпчиликни ташкил этмоқда. 20 ёшдан 60 ёшгача бўлган беморлар 87,4 фоизни ташкил этади, болалар ва қариялар нисбати жуда паст.

“Барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари, халқаро тажриба ва белгиланган меъёрларга мувофиқ даволанмоқдалар”, - дея қўшимча қилди Шодмонов.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 390 кишига етди. 30 киши даволанишга муваффақ бўлди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала