Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб кетиш масаласи 20 апрелгача қолдирилган

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишПрилёт туристов
Прилёт туристов  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Элчихона ватанга қайтиш истагини билдирган Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб кетиш масаласи 20 апрелга қадар қолдирилганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ватанга қайтиш истагини билдирган Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб кетиш масаласи 20 апрелга қадар қолдирилган. Бу ҳақда РИА Новости мамлакатнинг Москвадаги элчихонасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

“Ҳозирча йўқ, 20 апрелни кутяпмиз”, - дея жавоб берган элчихона вакили фуқароларни Ўзбекистонга олиб кетиш махсус рейси санаси белгиланганми деган саволга.

Элчихона Ўзбекистонда 2020 йилнинг 20 март кунидан эътиборан халқаро йўналишларда автобус, енгил автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортлари орқали йўловчи ташувлари 40 кун муддатга тўхтатилганини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада яшашга имкони бўлмаган 160 га яқин ўзбекистонликлар навбатдаги чартер рейслари ташкил этилгунга қадар ётоқхонага жойлаштирилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0