Иқтисод

Банклар солиқ органларини мижозлар ҳисоби ҳақида хабардор қилиб туради

© Jeshu JohnБлокнот для заметок
Блокнот для заметок - Sputnik Ўзбекистон
ДСҚ банкларнинг жисмоний шахсларнинг банк карталарига келиб тушган пул маблағлари айланмаси 30 млн сўмдан ва транзакциялар сони 10 тадан ошган P2P операциялари тўғрисида хабардор қилишини таклиф қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Марказий банки ва тижорат банклари томонидан банк ҳисобварақларига оид ахборотларни Давлат солиқ қўмитасига электрон узатиш тартиби тўғрисидаги низом жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қонун лойиҳасида келтирилишича, МБ томонидан ДСҚга мижозларнинг ҳисобварақлари ва уларнинг реквизитлари тўғрисидаги ахборотлар ҳар куни кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда тақдим этилади.

Тижорат банклари томонидан солиқ органларига қуйидагилар:

  • юридик шахслар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобварақлари бўйича ўтказилган пул маблағлари айланмалари тўғрисидаги ахборотларни ДСҚ сўровига кўра уч иш кунида;
  • юридик шахслар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобварақларидаги қолдиқ маблағлари тўғрисидаги ахборотларни ДСҚ сўровига кўра уч иш кунида;
  • бир ой давомида жисмоний шахсларнинг барча банк карталарига келиб тушган пул маблағлари айланмаси 30 млн сўмдан (шу жумладан, чет эл валютаси миллий валюта эквилентида бўлган тақдирда) ва транзакциялар сони 10 тадан ошган P2P операциялари тўғрисидаги ахборотларни ДСҚ сўровига кўра уч иш кунида миллий ҳамда чет эл валютасида;

Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очган резидент-юридик шахсларнинг ҳисобварақлари ҳамда уларнинг реквизитлари, улардаги қолдиқ маблағлари ва ўтказилган пул маблағлари айланмалари тўғрисидаги ахборотларни ҳар чорак якуни билан, кейинги ойнинг 25-санасига қадар тақдим этилади.

ДСҚ ушбу маълумотлар асосида Business Intellegence асосида автоматлаштирилган дастур тизими орқали солиқ тўламаслик хавфи даражасига кўра солиқ тўловчиларни сегментлайди. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан ДСҚнинг тегишли тузилмаларига солиқ назоратини амалга ошириш учун Business Intellegence маълумотларини беради.

Қонун лойиҳаси 21 апрелга қадар муҳокамада бўлади. Унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала